ASKUE

Интеллектуал ҳисоблагичларни бошқарувчи

дастурий тизим (АСКУЭ)

Жўраев Феруз Фарҳодович

“Фидо-Бизнес” МЧЖ Олий тоифали дастурчи

Ҳозирда аҳоли ва хўжалик юритувчи ташкилотлар томонидан истеъмол қилинаётган электр энергияси, сув, иссиқлик ва табиий газ ресурслари миқдорининг аниқ ҳисобини юритиш, ушбу ресурсларни истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнида йўл қўйилаётган йўқотишларни камайтириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Бунинг учун эса, бугунги кунда истеъмол қилинаётган энергия ва табиий ресурслар ҳисобини юритишда фойдаланилаётган, маънавий жиҳатдан эскирган ҳисоблагичларни дастурий таъминот томонидан тўлиқ бошқарилувчи замонавий интеллектуал ҳисоблагичларга тўлиқ алмаштириш ҳамда ушбу ҳисоблагичлардан самарали фойдаланишни таъминловчи илғор ахборотни қайта ишлаш тизимларини амалиётга жорий этиш талаб этилади.

Маълумки, Навоий, Жиззах ва Бухоро вилоятларида электр энергияси ҳисобини юритишда маънавий эскирган ҳисоблагичларни замонавий интеллектуал ҳисоблагичларга тўлиқ алмаштириш ва истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси ҳисобини юритишда ривожлаган давлатлар тажрибасига асосланган замонавий ахборот тизимларидан фойдаланишга ўтиш давом этмоқда.Ушбу лойиҳа бўйича бош пудратчи Корея Телеком компанияси бўлиб, интеллектуал ҳисоблагичлар ҳамда тегишли дастурий таъминот етказиб бериш ушбу компаниянинг ҳамкорлари бўлганХитой ва Жанубий Корея компанияларизиммасига юкланган. Ўтган вақт давомида ушбу компаниялар томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, хорижий компаниялар томонидан таклиф этилаётган ахборотни қайта ишлаш тизимларини Ўзбекистон шароитида тўғридан-тўғри татбиқ этиш етарлича самара бермайди. Ушбу ахборотни қайта ишлаш тизимларини Ўзбекистон шароитига мослаштириш эса, узоқ вақт ва қўшимча маблағ талаб қилади.Ушбу лойиҳа доирасида ўрнатилиши лозим бўлган ахборотни қайта ишлаш тизимлари марказлаштирилмаган бўлиб, ҳар бир энергия етказиб берувчи корхонаучун алоҳида тизимлар мажмуаси сифатида амалиётга жорий этилиши кўзда тутилган.

Ўзбекэнерго акциядорлик жамияти таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан фойдаланилаётган мавжуд марказлашган ахборотни қайта ишлаш тизими ўрнига бир-бирлари билан ўзаро боғланмаган,алоҳида тарқоқ тизимлар мажмуасинингўрнатилиши эса, Республикамизда энергия таъминоти назоратининг мавжуд марказлаштирилган тизимининг издан чиқишига олиб келиши мумкин. Ваҳоланки, Республикамиз ягона энергия таъминоти тизимига эга бўлган бир шароитда энергия ҳисобини юритувчи ахборотни қайта ишлаш тизимларинингтарқоқ бўлиши энергия етказиб бериш жараёнида йўл қўйилаётган йўқотишларнианиқ ҳисоблаш ҳамда энергия сотуви ва истеъмоли ўртасидаги балансга эришиш имконини бермайди.

Ахборот технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги кунда ҳамда истиқболда энергия ва табиий ресурслар тежамкорлигини янада ошириш, истеъмол қилинаётган энергия ва табиий ресурслар ҳисобини юритишнинг ва уни назорат қилишнинг мавжуд механизмларини энг замонавий технологиялар асосида доимий равишда такомиллаштириб бориш талаб этилади. Аммо, бу борада хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқилган дастурий тизимларидан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, кўпчилик ҳолларда ушбу дастурий тизимларни ривожлантириш имкониятлари чегараланган ёки узоқ вақт ва қўшимча хорижий валюта маблағлари талаб этадиган жараёндир. Бу эса, ўз навбатида, ушбу дастурий тизимлардан фойдаланиш натижасида тежалган маблағнинг сезиларли қисмини дастурий таъминотни ривожлантиришга йўналтиришни талаб этади.

Таъкидлаш жоизки, иқтисоди ривожланган давлатлар шароитида электр энергияси ва табиий ресурслар истеъмоли жараёнида йўл қўйилиши мумкин бўлган қаллобликлар нисбатан кам учрагани учун, ушбу давлатларда бундай қаллобликларга қарши кураш асосан қонуният доирасида чегораланган. Иқтисоди ривожланган давлатлар шароитида бундай қаллобликларнинг олдини олувчи ишончли ҳимоя механизмларини ишлаб чиқиш сарф қилиниши лозим бўлган ҳаражатларнинг юқорилиги боис, иқтисодий жиҳатдан самарасиз ҳисобланади. Шу боис, бу борада ривожланган давлатларда етарлича тажриба тўпланмаган. Шуларни инобатга олган ҳолда, келгусида бу борада маҳаллий компаниялар ёки Ўзбекистон шароитида иш тажрибасига эга бўлган чет эл компаниялари билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқдир.

Шуни қайд этиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистоннинг баъзи дастур яратувчи компаниялари томонидан энергия ва табиий ресурслар ҳисобини юритувчи ахборотни қайта ишлаш тизимлари ва замонавий интеллектуал ҳисоблагичларни бошқарувчи дастурий таъминот яратиш борадаги хорижий компанияларнинг илғор тажрибалари ўзлаштирилган.

Жумладан, “Фидо-Бизнес” МЧЖ томонидан бу борада бир қатор дастурий тизимлар яратилган бўлиб, ҳозирда Ўзбекэнерго акциядорлик жамиятитаркибига кирувчи барча корхоналар томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси ҳисобини юритиш ва энергия таъминоти назоратида ушбу компания томонидан яратилган марказлаштирилган биллинг тизимидан самарали фойдаланилмоқда.

Бундан ташқари, “Фидо-Бизнес” МЧЖ томонидан интеллектуал ҳисоблагичларни бошқарувчи дастурий тизим (АСКУЭ тизими) яратилган бўлиб, ушбу тизим бугунги кунда Ўзбекэнерго акциядорлик жамияти тузилмаларида фойдаланилаётган, хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқилган АСКУЭ тизимларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Ушбу АСКУЭ тизими марказлашган ҳисоблагичларни бошқариш ва ахборот таҳлили тизимларига эга бўлиб, ҳозирги кунда Республикамизда мавжуд барча турдаги интеллектуал ҳисоблагичлар билан тўғридан-тўғри,бевосита ёки ёки билвосита, ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган дастурий тизимлар орқали ишлай олиши билан ажралиб туради. Ушбу АСКУЭ тизимининг яна бир афзаллиги шундаки, ундан нафақат Ўзбекэнергоакциядорлик жамиятитаркибидаги тузилмаларида, балки табиий газ, совуқ сув,иссиқ сув ва иссиқлик энергияси етказиб берувчи ташкилотлар тузилмаларида ҳам улар томонидан фойдаланилаётган барча турдаги интеллектуал ҳисоблагичларни марказлашган ҳолда бошқариш ва назорат қилишда фойдаланиш мумкин.


Аҳоли ва хўжалик юритувчи ташкилотлар томонидан истеъмол қилинаётган энергия ва табиий ресурслар миқдорининг ҳисобини ва назоратиниюритувчи ахборотни қайта ишлаш тизимларини яратишда маҳаллий дастур яратувчи компанияларни жалб қилиш Республикамиз иқтисоди учун зарур бўлган валюта ресурсларини тежаш билан бирга, бу борада яратилган ахборотни қайта ишлаш тизимларининг доимий равишда ривожлантириб борилишига ҳамда Республикамиз қонунчилигидаги ўзгаришларгаўз вақтида мутаносиблаштириб борилишига замин яратади.

Энергетика секторини янада ривожлантириш, ундаги энергия истъемоли ҳисоб-китоб механизмларини замонавий талаблар даражасижа такомиллаштириш Республикаси энергетика тизиимнининг ҳозирги кундаги асосий ва долзарб масалаларидан бири бўлиб, бу йўналишда Республика энергтика сохасида фаолият юритувчи ташкилот ва корхоналар бир қатор ишларни хаётга татбиқ этиб бормоқда. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йилдаги 150 ва 245-сонли, 2013 йилдаги 295-сонли ва 2015 йилдаги 309-сонли қарорлари эса бу сохада амалга оширилиши керак бўладиган асосий чора татбирлар ва уларни амалга ошириш босқичларини белгалаб берди. Сохада ўрганилаётган кўп йиллик тажриба шуни кўрсатмоқдаки, энергия ресурсларини марказлашган ягона хисоб-китоб механизимини таъминловчи, замонавий илғор технологияларни қўлланган холда жорий этилиши керак бўладиган ҳисоблаш тизимлари энерегтика сохасида келажакда самарали ҳисоб-китоб механизмни таъминлаши мумкин.

Республикамизда электр энергетика сохасида дастлабки автоматлаштирилган ҳисоблаш тизимларини истъемолчиларда жорий этилиши, электр энергиясини ҳисоблаш, назорат қилиш, бошқариш ва кузатиш, ҳисобот тахлилий ва электр энергиясини келажакда самарали истъмол қилиш бўйича аниқ режалаштириш имкониятларини намоён этди. Ҳозирда Республикадаги юридик истъмолчиларда МДҲ ва хориж корхоналарида ишлаб чиқилган кўпгина автоматлаштирилган тизимлар амалиётда ишлатиб келинмоқда. Ушбу автоматлаштирилган тизимларни ишлатиш жараёнида кенг кўламда малака ва кўникмалар, ҳамда кенг тажрибалар ортирилмоқда. Шу билан бирга энергетика тизимидаги автоматлаштирилган тизимлар ҳориж корхоналари томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминотлар асосига қўрилган бўлиб, Ўзбекистон энергетика тизимига тўлиқ мувофиқлаштиришни талаб этиб келмоқда. Уларни ишлатиш жараёнида техник хизмат кўрсатиб бориш, янгилаш, қўшимча янги жорий этиб бориладаган талабларни янгиттан автоматлаштирилган тизимларга киргизиб бориш муаммоли хол бўлиб қолмоқда. Автоматик тизмларни дастурий таъминотларини сотиб олиш, ишлатиш жараёнида улр учун кўрсатиладиган ҳар бир хизмат қўшимча валюта ва вақт талаб этиши, амалиётда ишлатилаёиган автоматик тизмларни самарали ишлашига йўл қўймайдиган асосий омил бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари автоматлаштирилган тизимларнинг дастурий таъминотлари жахон тажрибасида, ҳар бир энергетика объекти учун индивидуал тарзда ишлаб чиқилиши ҳисобга олинганда, Республика энергетика тизимида қўлланилаётган дастурий таъминотлар шу мухитнинг барча кўрсатгичларидан келиб чиқб яратилган дастурий таъминотларисифатида эмас балки умумий қўлланиш учун мўлжалланган дастурий таъминотлар ҳисобланади. Ўзбекистон энергетика тизими ҳам турли хил мураккаб тузилма ва кўринишга эга бўлиб, энергия ресурсларини автоматлаштирилган тизимлар орқали ҳисоб китоб ишларини амалга оширишда махаллий мухитда яратилган миллий дастурий таъминотларни қўллаш, уларни дойими равишда ишлатиш жараёнларида кузатув олиб бориш ва даврий равишда янгилаб бориш, энергетика тизимида иновацион технологиялар қўллаш ва улардан самарали фойдаланишда ўзининг кўпгина ижобий томонларини намоён этиши ва соха мутахассисларига кўплаб қулайликларни яратиши мумкин.

Махаллий дастурий таминоти ишлаб чиқувчиларга Республика қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб керакли амалларни бажара оладиган дастурий таъминотларни яратиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш сохада дойимий равишда тўхтовсиз энергия ресурсларини ҳисоб-китоб ишларини юқори сифатда амалга ошириш шароитларини яратади. Шу билан бир қаторда тармоқда энергиянинг технологик ва бошқа йўқотишларни ҳозирга қадар олиб борилаёрган ананавий ҳисоблаш мехагнизмларини ўрнига, янги самарали бўлган ва инсон фактори аралашувига йўл қўймасдан ҳисоблай оладиган автоматлаштирилган тизимлардаги дастурий таъминотлар ёрдамида аниқ, қулай ва тезкор ҳисоблаш усулларини жорий этишни имконини беради. Амалиётда қўлланилаётган хориж дастурий таъминотлари эса бў масалани ҳал этишда энергетика объектларини ўрганган холда қайта кўриб чиқишни талаб этади. Ҳамда ушбу дастурий таъминотлар бошқа ишлаб чиқарувчи корхона дастурий таъминотини биргаликда ишлашини таъминлай олмай улар орасидаги ҳисобот ишларини оддий тартибдаги ҳисоб-китоб орқали амалга оширишни талаб этади.

Юқоридагиларни инобатга олиб шуни такидлаш мумкинки, Республика энергетика тизимларида ишлатилаётган замонавий энергия ҳисоблаш воситалари, электр, газ, иссиқ ва совуқ сув, иссиқлик ва бошқа ҳисоблагичларни ягона дастурий таъминот базасида яратиладиган автоматик тизимларга улаш, ушбу тизимларни бошқа тизимлар билан дойимий биргаликда ишлашини таъминлаш, ушбу тизимларни дойимий равишда ривожлантириш ва такомиллаштириб бориш Ўзбекистон Республикасида нафақат энергитка сохаларини, балки ушбу соха билан боғлиқ бўлган саноатнинг барча сохаларида ривожлантишни таъминлашда ўз хиссасини қўшади.


Комментарии (0)

Авторизуйтесь, чтобы добавлять комментарии
Отправьте нам сообщение