Программное обеспечение

Отрасль: Распознавание

test

test

Отрасль: Распознавание

ЛАБИРИНТ (Масофадан бошқарилувчи лабиринт қурилмаси)

Ишланманинг асосий мақсади масофавий бошқарув тизимларини яратиш ва улардан амалий иш фаолиятида фойдаланишни иашкил этишдан иборат. Ушбу яратилган қурилмани WiFi технологияси асосида компьютер ёки мобил телефонлар (Android) ёрдамидан масофавий бошқаришни амалга ошириш мумкин. Ишланмани яратишда фойдаланилган дастурлаш тиллари ва воситалар: C дастурлаш тили (Ардуино платформаси учун); C# дастурлаш тили (компьютер учун); Android дастурлаш муҳити (Мобил телефон учун); Дастурланувчи Ардуино платформаси.

Отрасль: Распознавание

КУЧЛИ БЕШЛИК (Футбол ўйини мухлислари учун “Кучли бешлик” компьютер дастури)

Дастурнинг асосий вазифаси: Дастур европанинг энг кучли 4 та чемпионати ўйинлари ва футбол жамоалари тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамлаган ахборот тизимини кўринишида яратилган. Бунда ахборот тизими маълумотлар базаси ва Delphi объектга йўналтирилган дастурлаш тилида ишланган дастур интерфейсларидан иборат. Тизимга киритилган Европа чемпионатлари: Англия премъер лигаси (АПЛ); Германия бундес лигаси; Испания Ла лигаси; Италиянинг А Серияси. Ихтиёрий фойдаланувчи дастурдан фойдаланиш вақтида ундаги маълумотларни ўзига мослаб тўғрилаб олиши мумкин, яъни чемпионатлар, турнирлар, ўйинлар ва жамоаларни киритиб ёки ўзгартириб бориши инобатга олинган. Дастурнинг календар тизими орқали бўладиган барча ўйинларни, турнирлар ва чемпионатларни олдиндан режалаштириш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни саралаш ва қидириш имконияти таыдим этилган.

Отрасль: Распознавание

Автопойга ўйини

Ушбу дастурни яратишдан асосий мақсад Scratch муҳити ёрдамида ташқи қурилмалар билан компьютер ўртасидаги боғланишларни ташкил этиш ва ахборот алмашинув жараёнларини амалга оширишни ўрганишдан иборат. Ушбу ўйин дастурининг асосий моҳияти шундан иборатки бунда фойдаланувчи томонидан экранда келтирилган автомобилларнинг биттасини усталик билан бошқариш орқали бошқа машиналарга урилиб кетмасдан манзилга етиб боришни таъминлаш зарур бўлади. Дастур афзалликларидан бири унинг ишлаш вақтида ташқи қурилма томонидан берилган (овоз, ёруғлик ва қўл харакати) буйруқлар орқали ўйин ички объектларини бошқариш мумкин. Ушбу дастурни ишлаб чиқишда дастурланувчи Ардуино платформасидан фойдаланилган.

Отрасль: Распознавание

Кўршапалак компьютер ўйини

Лойиҳанинг асосий мақсади юқори даражадаги дастурлаш тилларини компьютер ўйинларини яратишда татбиқ қилиш ва амалиётда синаб кўришдан иборат. Ушбу компьютер ўйинида 10 та мураккаблик даражаси мавжуд бўлиб, унда кўршапалак томонидан мушукка тутилиб қолмасдан берилган меваларни тўлиқ териб олиш вазифаси қўйилган. Ушбу компьютер ўйинини яратиш технологиясининг асосий афзаллиги шундаки бунда дастурлаш кодлари ўрнига визуал алгоритмлаш блок схемаларидан фойдаланилади. Бунда блок схемаларнинг аҳамияти шундан иборатки дастурлаш жараёнида хато қилишнинг “имкони йўқ”.

Отрасль: Распознавание

Андроид автомобил

Ишланманинг вазифаси: Қурилма дастурланувчи Ардуино платформаси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, махсус дастур ва мобил телефон орқали автомобил ҳаракатга келтирилади. Дастурий таъминот ва автомобилнинг физик муҳити бирлашган ҳолда биргаликда ишлаши таъминланган ва масофавий маълумот алмашинув жараёнини ташкиллаштирилган. Автомобил макетини Wi-Fi технологияси асосида компютер ёки мобил телефон (Андроид) ёрдамидан масофавий бошқариш мумкин. Макетни яратишда қўлланилган дастурлаш тиллари ва воситалар: C дастурлаш тили (Ардуино учун); C# дастурлаш тили (компьютер учун); Андроид (Мобил телефон учун); Ардуино платформаси.

Отрасль: Распознавание

CODE TESTER

Дастурнинг вазифаси: дастур Yii Framework платформасида ишлаб чиқилган бўлиб, талабаларга дастурлаш технологияларини ўргатиш ва уни ривожлантириш, дастурлаш бўйича олинган билимларни текшириш ва баҳолаш имконини беради. Дастур бир қанча масалаларни, уларни ечиш усуллари ва алгоритмларни ўз ичига олган. Ушбу дастур ёрдамида 7 та дастурлаш тилларида турли дастурлар ёзиш мумкин. Дастурни яратишда фойдаланилган технологиялар: HTML, CSS, PHP Yii Framework веб платформаси MySQL маълумотлар базаси C/C++, Java, Pascal, Delphi Дастурни ишлаш принципи: Ушбу тизимдан фойдаланиш учун дастурчи аввало матн мухарририда берилган топшириқнинг дастур кодини тузади, сўнгра код сақланган файлни дастурга юклайди. Файл билан юкланган дастур коди тизим томонидан автоматик равишда компиляция қилинади ва хатоликларга текширилади. Агар дастур коди тўғри тузилган бўлса, у ҳолда тизим дастурлари рўйхатида пайдо бўлади ва тўғрилик фоизи кўрсатилади.

Отрасль: Распознавание

ТАТУ Робот

Тузилиши: Ушбу робот дастурланувчи Arduino аппарат плотформаси асосида йиғилган бўлиб, Servo Motor қурилмаси ёрдамида ҳаракатланиш ва уни бошқариш амалга оширилади. Робот макети ўқув лабораториясида 3D ўлчамда яратилиб, 3D принтерда чоп этилган. Асосий вазифалари: ТАТУ робот қадам ташлаб юриш, бурилиш ва гапириш каби вазифаларни бажаради. Робот Wi-Fi орқали масофадан бошқарилиши, шунингдек унга талаб асосида қўшимча функциялар киритилиши мумкин. Роботнинг таркибий қисмлари: Дастурланувчи Arduino аппарат плотформаси Сезувчан Servo Motor қурилмаси Ҳаракатлантириш мотори Wi-Fi орқали бошқариш модули Android платформаси учун дастурий таъминот.

Отрасль: Распознавание

Программно-распознающий комплекс, основанный на алгоритмах частичной прецедентности (ПРАСК-2)

Программный комплекс предназначен для решения задач интеллектуального анализа данных (ИАД) (классификация, кластеризация) на основе принципа частичной прецедентности.

Отрасль: Распознавание

Пакет прикладных программ "Имитационная модель двухмерной статистической фильтрации в видеоинформационной системе, пораженной импульсной помехой"

Программный комплекс предназначается для имитации работы двухмерного статистического фильтра импульсных помех в видеоинформационных системах. Функциональные свойства программного комплекса - визуальное наблюдение результатов обработки изображения при различных параметрах: высоком уровне зашумленности принятого изображения, зависимости от количества обрабатываемых элементов фильтром. Комплекс может использоваться при изучении свойств импульсных статистических фильтров в видеоинформационных системах.

Каталог

Отправьте нам сообщение